UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 дек 10:32
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси ногиронлар кунига атаб бир нечта тадбир ўтказди

Юртимизда 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланди.

Ҳар йили 3 декабрда ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад, бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар соғлом инсонлар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Мамлакатимизда ҳам ногиронлиги бўлган инсонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш ва ҳис қилдириш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилиб келинади.

Хусусан, 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳам вилоят бўйича хайрли тадбирларни амалга оширди. Айнан мазкур бошқарма ташаббуси билан Халқаро ногиронларни кунига бағишлаб вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабларда тарбияланаётган ўқувчилар учун "Қувноқ стартлар" ўйинлари, шахмат-шашка каби спорт турлари бўйича ўзига хос қизиқарли спорт тадбирларини ташкил этишди ва якунда иштирокчи болаларга турли хил совғалар улашилди.

Жумладан, ушбу спорт тадбири Чирчиқ шаҳридаги 23-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтказилди. Чирчиқ спорт мактаби томонидан уюштирилган шахмат-шашка беллашувларида эса ўқувчилар бор маҳоратини намоён этишди. 

Тадбир сўнггида Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан ажратилган спорт кийимлари жамланмаси ўқувчиларга берилгани улар учун ажойиб совға бўлди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг