UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 дек 14:45
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда 80 000 доллар мукофот пулига эга Президент кубоги бошланди

Пойтахтимиз шахмат бўйича яна бир нуфузли мусобақа - Президент кубоги халқаро турнирига мезбонлик қиляпти.

Мукофот жамғармаси 80 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган гроссмейстерлар бош соврин учун баҳсларга киришди. Ҳиндистонлик Ниҳал Сарин (2701) турнирда биринчи рақам остида сараланган бўлиб, у 1-турда оқ доналарда германиялик Фредерик Свэнни мағлубиятга учратди. 

Мусобақада бешинчи рақам остида сараланган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов (2641) ҳам ўз иштирокини ғалаба билан бошлаб олди. Гроссмейстеримиз франциялик Максим Лагарде (2608 )ни оқ доналарда ўйнаб таслим этди. Яна бир ёш гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2552) ҳам илк турда зафар қучди. У блиц бўйича уч карра жаҳон чемпиони, турнирнинг учинчи сараланган шахматчиси, россиялик Александр Гришукдан устун келди. Гроссмейстеримиз Абдималик Абдисалимов (2561) эса иккинчи сараланган иштирокчи, арманистонлик Шант Саргсян (2665)га имкониятни бой берди. 

Бироздан сўнг, аниқроғи соат 15:00да 2-тур учрашувлари бошланади. Шамсиддин Воҳидов қора доналарда украиналик гроссмейстер Юрий Кузубовга қарши баҳс олиб боради. Муҳиддин Мадаминов ҳам қора доналарда ўйнайди, унинг рақиби Шант Саргсян бўлади. Абдималик Абдисалимов оқ доналарда Фредерик Свэн билан ҳисоб-китоб қилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг