UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 сен 07:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкентда МДҲнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга аъзо мамлакатлар Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

Теглар :  МДҲ
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 16-апрелдаги “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланган эди.

Халқлар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва МДҲ давлатларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимни амалга ошириш мақсадида ҳар икки йилда бир марта МДҲ мамлакатлари ўйинларини ўтказиш таклифи эса 2018-йил 28-сентябрда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида қўллаб-қувватланди.

Шу кунларда Тошкент шаҳри МДҲнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга аъзо мамлакатларнинг Кенгаш мажлисига мезбонлик қилмоқда.

Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган Кенгаш мажлисида МДҲ Ижроия қўмитаси номидан раис ўринбосари Бекетжан Жумаханов, Гуманитар ҳамкорлик, умумий сиёсий ва ижтимоий муаммолар бўлими Маданият, спорт, туризм ва ёшлар соҳаларида ҳамкорлик бўлими маслаҳатчиси Александр Дубковский, шунингдек Кенгашга аъзо мамлакатлар вакиллари, жумладан Озарбайжон Ёшлар ва спорт вазири ўринбосари Мариана Василева, Арманистон Таълим, фан, маданият ва спорт вазирининг ўринбосари Карен Гилоян, Беларус Спорт ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Александр Дорохович, Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Самат Ергалиев, Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари, вазирлик ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт департаменти директори Канат Шабданбаев, Россия Федерацияси спорт вазири ўринбосари Алексей Морозов, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги ёшлар ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари Парвиз Собирзода, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ҳамда вазир маслаҳатчиси Авазжон Каримовлар иштирок этишди.

Кун тартибидан бир қатор муҳим масалалар ўрин олган бўлиб, Кенгашда жами 12та масала кўриб чиқилди. Жумладан, йиғилишда кўриб чиқилган энг муҳим масалалардан бири сифатида МДҲ ўйинлари дастурига Паралимпия спорт турларини ҳам киритиш таклифи бир овоздан маъқулланганлигини айтиш мумкин.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг