UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 фев 12:25
Янгиликлар

Оғир атлетика

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати старт олмоқда

Кеча чемпионат олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Хабарингиз бор, беллашувлар пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ташкил этилмоқда. Кечаги матбуот анжумани ҳам айнан шу ерда бўлиб ўтди.

Анжуманда Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё оғир атлетика федерацияси Бош котиби Муҳаммад Ал Харби ва ОАВ вакиллари қатнашишди.

Тадбирда мусобақанинг аҳамияти, жамоаларнинг тайёргарлиги ҳақида батафсил маълумот берилди. Унинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши чемпионатга бўлган қизиқишни яна-да оширган. Шаҳрулло Шарипович ҳозирда бор эътибор максимал даражада Олимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритишга қаратилгани, бу борада давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилаётганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақага Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Озарбайжоннинг Боку шаҳрида тайёргарлик кўрган бўлса, қизларимиз сўнгги машғулотларни Чирчиқда давом эттиришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг