UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 апр 17:17
Янгиликлар

Самбо

Тошкентда Осиё-Океания самбо уюшмасининг Конгресси бўлиб ўтди

Аламжон Муллаев ташкилот президенти сифатида фаолиятини давом эттиради, Алишер Алимов эса вице-президент этиб сайланди.

Бугун, 14 апрель куни Тошкент шаҳрида Осиё-Океания уюшмасининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Мазкур Конгрессда ташкилот президенти Аламжон Муллаев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов, Халқаро самбо федерацияси расмийлари, Осиё-Океания самбо уюшмасига аъзо мамлакатлар делегатлари иштирок этишди.

Конгресс давомида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Шу жумладан, ташкилотга янги президент сайлаш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олганди.

Унга кўра, ҳамюртимиз Аламжон Тўхтасинович Муллаев бир овоздан янги муддатга ташкилот президенти этиб сайланди. Шунингдек, Суреш Гопи бош котиб лавозимидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Рихсиваевич Алимов ташкилотнинг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти лавозимига сайланди.

Конгресс давомида шунингдек ташкилотнинг бошқа масъул лавозимлари учун ҳам сайловлар бўлиб ўтди. Бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг