UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 сен 17:46
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкентда Сквош ва Падел федерацияси тантанали равишда очилди

Теглар :  Падель тенниси
30 август куни пойтахтимизда Ўзбекистон сквош ва падел федерациясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир “Экопарк” боғининг ҳудудида ташкил этилди. Федерация раиси этиб Жаҳонгир Эргашбоевич Наврўзов, Бош котиб лавозимига эса Камолиддин Шавкатович Эргашев тайинланди.

Маросимда Жаҳонгир Наврўзов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда дунёда катта масштабда оммалашган сквош ва падел тарихи ҳақида маълумот берди ҳамда ушбу спорт турларининг мамлакатимиздаги ривожланиш истиқболлари бўйича режалар билан ўртоқлашди. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 5 та сквош ва 20 та падел корти мавжуд.

Маълумки, сквош 2024 йилдан Олимпия спорт тури мақомига эга бўлди ва 2028 йил ёзги Лос-Анжелес Олимпия ўйинлари дастурига киритилди. Падел эса сўнгги ўн йилда дунёда энг тез ривожланаётган спорт тури сифатида тан олинган ва бутун Ер юзида миллионлаб мухлисларга эга.

Очилиш маросимида мамлакатимиз спортининг расмий вакиллари иштирок этдилар:

ИКРАМОВ Адҳам Илҳамович – Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири

УМАРОВ Отбек Муҳаммадалиевич – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти

КАСИМОВ Ойбек Омилович – Ўзбекистон МОҚ Бош котиби

ҲОШИМ Ҳасан Ҳамза – Қатарнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси

МАРИНЕСКУ Влад – Халқаро киберспорт федерациясининг собиқ президенти.

Маросимнинг якуний қисмида “Экопарк” ҳудудида барпо этилган янги падел кортлари тантанали фойдаланишга топширилди. Шунингдек, иштирокчилар Тошкентда бўлиб ўтаётган 5-Халқаро сквош мусобақаси — Independence Day Open 2025 турнирининг ҳал қилувчи учрашувларини томоша қилишди. Мазкур мусобақа илк бор Ўзбекистон сквош ва падел федерацияси кўмагида ўтказилди.


Бу йилги турнирнинг асосий янгилиги – унинг профессионал даражага кўтарилгани бўлди. IDO 2025 илк бор Ўзбекистонда Профессионал сквош Ассоциацияси (PSA) доирасида ташкил этилди. Мусобақада иштирок этиш учун 9 мамлакатдан (Покистон, Ўзбекистон, Россия, Қувайт, Эрон, Қатар, Гонконг, Миср ва Қозоғистон) 24 нафар спортчи рўйхатдан ўтди.

Уч кунлик кескин баҳслар якунига кўра, ғолибликни Покистон вакили, PSA рейтингида 237-ўринда турган, илгари дунёда 41-поғонагача кўтарилган Таёб Аслам қўлга киритди. У финалда эронлик Сепеҳр Этемадпурни мағлуб этди. Этемадпур мусобақа олдидан жаҳон рейтингининг 474-поғонасида эди.

Маълумот учун, PSA турнири – дунёдаги энг нуфузли профессионал сквош мусобақаларидан бири бўлиб, у Профессионал Сквош Ассоциацияси томонидан ташкил қилинади ва мингдан ортиқ спортчиларни бирлаштиради.

Ўзбекистонда сквош ва падел федерациясининг ташкил этилиши мамлакатимизда бу икки оммалашаётган спорт турларини ривожлантириш ва уларни кенг тарғиб қилиш йўлида муҳим қадам ҳисобланади. Гарчи ушбу спорт турлари юртимизга яқинда кириб келган бўлса-да, улар аллақачон минглаб ҳамюртларимиз қалбини забт этди ва тез орада маҳаллий спортчиларимиздан халқаро мусобақаларда юксак натижалар кутишга замин яратади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг