UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0

07 ноя 08:19
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистон Литва ва Россиядан икки нафар теннисчини маҳаллийлаштирди

Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси хабар берди.

"Икки иқтидорли спортчи Лайма Владсон ва Александра Бармичева Ўзбекистон фуқаролигини олди ва энди халқаро аренада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Лайма Владсон — Ўзбекистон профессионал тенниси янги юзи

18 ёшли теннисчи Лайма Владсон, илгари Литва номидан иштирок этган, ITF талқинига кўра, дунёнинг энг кучли 10 нафар ёш қизлари қаторига киради ва WТА жаҳон рейтингида 887-ўринда туради. У ёшлигидан юксак натижалар кўрсатиб, Европанинг энг истиқболли спортчилари сафида тилга олинади. Шунингдек, у 2025 йил 9–15 июн кунлари бўлиб ўтган W15 Tashkent профессионал турнирида яккаликда ғолиб бўлган.

Владсоннинг асосий ютуқлари:

 • 7 та ITF Juniors унвони, жумладан J300 Порто Алегре (Бразилия), J300 Асунcиўн (Парагвай) — 2025 йил;

 • W15 Tashkent (Ўзбекистон) — 2025 йил ғолиби;

 • J200 Братислава (Словакия) — 2024 йил, J100 Трнава (Словакия), J3 Тошкент (Ўзбекистон), J3 Усть-Каменогорск (Қозоғистон) ва J5 Фужайра (БАА), W15 Tashkent (Ўзбекистон) турнирларида ғалабалар;

 • ITF Junior рейтинги — №10 (2025 йил октябрь).

Лайма кучли биринчи зарбаси, барқарор техникаси ва кортдаги иродали ўйини билан танилган. Унинг Ўзбекистон байроғи остига ўтиши мамлакатимиз позицияларини жаҳон теннисида янада мустаҳкамлайдиган стратегик қадамдир.


Александра Бармичева — ўзбек тенниси­нинг ёш ва истиқболли спортчиси

Ўзбекистон фуқаролик олган яна бир теннисчи — 15 ёшли Александра Бармичева — ITF W15 Tashkent 2025 турнирининг энг ёш иштирокчиси бўлди. 2010 йил 25 июлда туғилган Александра аллақачон халқаро мусобақаларда ишончли ўйин намойиш этиб, юқори салоҳиятини кўрсатмоқда.

Бармичеванинг асосий ютуқлари:

 • J100 Ванcоувер (Канада) — 2025 йил яккалик чемпиони;

 • J100 Чўлпон-Ота (Қирғизистон) — жуфтлик чемпиони Татяна Головина билан.

2025 йилда Александра катталар турида дебют қилди ва ITF W15 Tashkent'да иштирок этиб, ўз фаолиятида муҳим қадам қўйди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг