UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 май 15:52
Янгиликлар

Стол тенниси, Фотогалерея

Тошкентда стол тенниси бўйича "WTT Youth Contender Tashkent 2025" халқаро мусобақаси бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теглар :  Стол тенниси
Пойтахтимиз Тошкент шаҳри яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилишни бошлади.

Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender Tashkent 2025” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли турнир Жаҳон стол тенниси (World Table Tennis – WTT) тақвимидан ўрин олган бўлиб, ёшлар ўртасидаги энг йирик халқаро турнирлардан биридир.



Турнирда дунёнинг 16 давлатидан 300 дан зиёд ёш теннис усталари (U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифаларида) иштирок этмоқда. Улар орасида Марказий Осиё давлатлари қаторида Жанубий Корея, Ҳиндистон, Англия, Австралия, Эрон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар вакиллари бор.



WTT Youth Contender турнирида иштирок этиш ёш спортчилар учун халқаро рейтингни ошириш, WTT таснифида юқори ўринларни эгаллаш, тажриба тўплаш ва келажакда WTT Star Contender ҳамда Grand Smash каби йирик турнирларга йўлланма олиш имконини беради.



“Бу турнир нафақат ёш спортчилар, балки мамлакатимизда стол теннисини янада ривожлантириш, ёш авлодни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ва Ўзбекистонни халқаро спорт харитасида ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади”, – деди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бош котиби Гавҳархон Муқаддасова.

“WTT Youth Contender Tashkent 2025” мусобақаси Ўзбекистонда стол теннисини оммалаштириш ва ёш авлодни халқаро майдондаги нуфузли мусобақалар учун тайёргарлигини синаб олишда муҳим аҳамиятга эга. Бундай турнирларни мамлакатимизда ўтказиш орқали ёш теннисчиларимиз ўз маҳоратларини ошириш, тажриба алмашиш ва катта спортдаги йўлларини бошлаш имкониятига эга бўладилар.

Беллашувлар 31 майга қадар давом этади. 


Мусобақанинг 1-кунидан суратларни томоша қилинг: 

ФОТО: Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг