UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 июл 10:11
Янгиликлар

Теннис

Тошкентда теннис мураббийлари учун халқаро семинар якунланди

Теглар :  ТеннисСеминар
19 июль куни пойтахтимизда теннис мураббийлари учун бошланган халқаро семинар ўз поёнига етди.

 “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида Халқаро теннис федерацияси ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Ироқ давлатлари, шунингдек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 16 нафар мураббий ўз малакаларини янада оширишди.

Дарслар Республика Олимпия захиралари теннис мактабида ташкил этилди. Унда халқаро федерация томонидан жалб этилган экспертлар Сейдемир Борғеи (Эрон), Краут Питер (Филпипин) ва Игорь Шелякин (Ўзбекистон) назарий ҳамда амалий дарсларни ўтказишди. 

Ўқув жараёни ёш теннисчилар билан ишлашнинг замонавий методикалари, уларнинг техник қобилаятларини ошириш, профессионал спортга тайёрлаш каби мавзуларни ўз ичига олди.

Қайд этиш жоиз, Сейдемир Борғеи иккинчи бор мамлакатимизда ташкил этилган бундай дастурда иштирок этди. Эронлик мутахассис бундан аввал 2016 йил ҳам мана шундай семинарда қатнашган. Тадбир якунида дарсларда муваффақиятли иштирок этган мураббийларга халқаро федерациянинг махсус сертификатлари тақдим қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг