UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 авг 17:58
Янгиликлар

Теннис

Тошкентга яна катта теннис қайтди! Пойтахтимизда иккита "Фьючерс" турнири ўтказилмоқда

Узоқ танаффусдан сўнг Тошкент шаҳрида яна катта теннис мусобақаси ўтказила бошланди.

Бу сафар пойтахтимизда фарқли равишда "Дэвис кубоги" эмас, ITF туркумидаги "Фьючерс" мусобақаси ўтказилмоқда. "GRAND PALACE CUP M15" халқаро турнирига "Юнусобод" спорт мажмуаси кортлари мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида россиялик Евгения Тюрнев таснифланган (ATP-387). Кеча турнирнинг саралаш беллашувлари ўз ниҳоясига етди. Бироз аввал эса асосий тўр баҳсларига старт берилди.

Мусобақада бир қатор ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишмоқда. Жумлалан, терма жамоамизнинг ёш аъзолари Максим Шин ва Амир Милушев, шунингдек, Дамир Абдусамадов, Раҳимбек Иброҳимов, Файзулло Мирзағаниев.

Айни дамда асосий тўрнинг илк босқич беллашувлари давом этмоқда. Ўйинларни мазкур ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Аҳамиятлиси, мазкур турнир ўз якунига етганидан кейин, 2 сентябрь кунидан бошлаб навбатдаги "Фьючерс" турнири старт олади. 13-14 сентябрь кунлари эса Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Эстония терма жамоалари ўртасидаги "Дэвис кубоги" баҳслари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг