UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июн 12:55
Янгиликлар

Баскетбол

Транспорт вазири Ўзбекистон баскетбол федерациясига раҳбар этиб сайланди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда федерацияга янги раис сайлаш кун тартибидаги асосий масала бўлди.  

Тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Федерация мутасаддилари ва унинг ҳудудий вакиллари, спорт фахрийлари иштирок этишди.

Конференцияни Адҳам Икрамов кириш сўзи билан очиб берди. Вазир баскетболнинг нафақат профессионал, балки оммавий спортда ҳам тутган ўрни хусусида тўхталди. Ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун имкониятлар кўплиги, ҳар бир таълим даргоҳлари ва маҳаллаларда спорт майдонларининг мавжудлиги, “5 ташаббус олимпиадаси” мусобақасига стритбол йўналишининг киритилгани унинг оммавийлигини оширишда ёрдам беришини қўшимча қилди.

Даставвал, бошқа ишга ўтгани сабабли Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Русланбек Давлетов ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди ва делегатлар томонидан қаноатлантирилди.

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Маҳкамов Илҳом Рустамовичнинг номзоди Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари  томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Илҳом Махкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси этиб сайланди.

Маълумот учун, Илҳом Махкамов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллардан бери коммунал соҳада, хусусан, “Ўзкоммунхизмат” агентлигининг бош директори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири ишлаган. 2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири лавозимида фаолият юритяпти.

Ойбек Касимов ва тадбирда сўз олган бошқа иштирокчилар федерациянинг янги раҳбарига мамлакатимизда баскетбол спорти ривожини янги даражага олиб чиқиш, терма жамоаларимизни нафақат юртимиз, балки жаҳонда етакчилар қаторига қўшиш йўлидаги ишларида куч-ғайрат тилашди.

Ўз ўрнида, Илҳом Махкамов билдирилган ишончни оқлашга, баскетбол спортини мамлакатимизда янада оммалаштириш, спортчиларимиз учун барча шароитларни яратиб беришга ваъда берди. Шунингдек, келгусида терма жамоаларнинг халқаро майдондаги иштирокини кўпайтириш, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этилишини маълум қилди.

Тадбир давомида айни пайтдаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилиб, дастлабки режалар келишиб олинди. Шунинг билан, Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг