UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 июн 09:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

TUF 33. Фурқатбек Ёқубов яна жанг қилмади. Ҳамюртимиз учун икки рақиб қолмоқда, улардан бири қозоқ!

UFC'га тегишли The Ultimate Fighter 33 шоусининг иккинчи қисми тақдим этилди.

Унда яримўрта вазн тоифасидаги жанг ўтказилди. Украина вакили, кўрсатувда Даниэль Кормье жамоаси сафида иштирок этаётган Даниил Донченко Чейл Сонненнинг жамоасидаги бразилиялик Ричард Мартинс устидан икки раунд якунига кўра очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонди.

Бу ғалаба орқали ўз вақтида Амирхон Алихўжаевни мағлуб этган Донченко TUF 33 1/2 финалига йўл олди.

Шоунинг учинчи жанги ўта енгил вазн тоифасида мексикалик Иманол Родригес ҳамда Ҳиндистон вакили Аршиян Мемон ўртасида кечади.

The Ultimate Fighter 33 шоусининг ўзбекистонлик иштирокчиси Фурқатбек Ёқубов олдида эса икки рақиб қолмоқда — қозоғистонлик Алиби Идрис ёки ЖАР мамлакатидан ташриф буюрган Тумело Маньямала.

Кўрсатувнинг учинчи қисмида ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг эълон қилинади. Шундай экан, Ёқубовнинг рақиби тўртинчи қисмда эълон қилиниши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг