UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 окт 18:15
Янгиликлар

Футбол

U-17 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

U-17 Осиё кубоги саралаши доирасидаги Хитой Тайпейи - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Биринчи турда Фаластинни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон 2-турда саралаш мезбони Хитой Тайпейига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 61-дақиқасида Абубакир Шукуруллаев томонидан киритилган ягона гол ўсмирларимизга муҳим ғалабани тақдим этди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ироқ Фаластин устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сўнгги турда 6 тадан очкога эга бўлган Ўзбекистон ва Ироқ Осиё кубоги йўлланмаси учун майдонга тушади. Ғолиб гуруҳ ғолиблиги билан бирга Осиё кубогига ҳам чиқади. Дуранг натижа ҳам Ироқни биринчи ўринда қолдиради. Иккинчи ўринни эгаллаган жамоа эса бошқа гуруҳ натижаларини кутишга мажбур бўлади.

Хитой Тайпеи - Ўзбекистон 0:1

Ҳакамлар: Ғуломризо Адиби, Алиризо Моради (иккиси Эрон), Аҳмед Ҳассан (Мальдив ороллари), Муҳаммад Аҳмад Ал Мазйед (Қатар)
Назоратчи: Суҳбир Сингҳ (Сингапур)
Комиссар: Жейсон Шин (Корея Республикаси).

Гол: Абубакир Шукуруллаев 61, - 0:1 (Муҳаммад Ҳабибуллаев).

Хитой Тайпеи: 18.Чо Веи Денг, 3.Као Юан Ю, 4.Лин Мин Донг, 7.Таи Зих Хан, 8.Пан Хунг Чих (с), 14.Ву Ю Тинг, 15.Ченг ю Чен, 17.Тсаи Фу Ю, 19.Ли Веи Ченг, 21.Чен Йен Ю, 23.Сунг Чи Чан.
Захира: 1.Чен Жинг Веи, 5.Чанг Чен, 6.Ку Ченг Хао, 9.Хуанг Йи Хсуан, 10.Жанг Тиан Жюн, 11.Лу Йи Хунг, 12.Янг Хао Веи, 13.Хо Ю Ю, 16.Чу Хунг Тинг, 20.Ченг Чих Хсуан, 22.Лиу Шен.

Ўзбекистон: 1.Иброҳим Шокиров, 2.Ҳожиакбар Юсуфбоев, 3.Сардор Тулаганмирзаев, 4.Мўминхон Баҳодирхонов (С), 6.Миразиз Абдукаримов, 7.Садриддин Ҳасанов (20.Сардорбек Файзуллаев, 70), 9.Нурбек Сарсенбаев (17.Жамшидбек Рустамов, 57), 11.Сайфиддин Содиқов (23.Амирсаид Камолхонов, 70), 15.Муҳаммадали Мусаҳонов, 18.Абубакир Шукуруллаев (16.Элдор Наимов, 79), 19.Азизбек Эримбетов (10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 46).

Огоҳлантириш: Муҳаммадали Мусаҳонов 64.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг