UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 фев 16:33
Янгиликлар

Футбол

U-20 Осиё кубоги. Дастлабки 1/4 финал жуфтликлари маълум

Бироз аввал U-20 Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган иккита учрашув якунига етди.

"B" гуруҳида Саудия Арабистони ёшлари КХДР устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ироқ эса Иордания билан муроска кўчасини танлади - 0:0. Бу квартетда Саудия Арабистони биринчи ўрин билан, Ироқ иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланмага эга чиқди.

"B" гуруҳи
Саудия Арабистони - КХДР 2:1
Голлар:
Саад Ҳақави 51, Тамер Ал Ҳайбари 85 - Хан Жаэ Йонг 28.

Ироқ - Иордания 0:0


Кеча "A" гуруҳида Австралия мезбон Хитойни 2:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, Қатар қўшниларимиз Қирғизистонни 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Бу гуруҳда Австралия биринчи, Хитой иккинчи ўрин билан чорак финалга чиққанди.

"A" гуруҳи
Хитой - Австралия 1:2
Голлар:
Куаи Живен 29 - Медин Мемети 23, Луи Агости 25.

Қирғиз Республикаси - Қатар 0:4
Голлар:
Таҳсин Муҳаммад 28, Муаз Иброҳим 45+5, Муҳаммад Холид 55, Нурелдин Иброҳим 83.

Шундай қилиб чорак финалнинг дастлабки икки жуфтлиги ҳосил бўлди:

Чорак финал, 22 февраль
Австралия - Ироқ
Саудия Арабистони - Хитой

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 16:30дан бошлаб Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронга қарши гуруҳ ғолибини аниқлаш учун майдонга тушади. Бу гуруҳдан кейинги босқичга чиққан икки жамоа "D" гуруҳи вакиллари билан тўқнаш келишади. "D" гуруҳида 2 та турдан кейин Жанубий Корея (6 очко) пешқадам, Япония (4 очко) иккинчи ўринда, Сурия ҳисобида 1 очко бор, Таиландда эса очко йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг