UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 янв 20:15
Янгиликлар

Бокс/ММА, Фотогалерея

U 22 Осиё чемпионатида 14 та олтин медаль қўлга киритган терма жамоамиз Ўзбекистонга қайтиб келди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

17-26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича U 22 Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Қитъамизнинг 20 мамлакати қатнашган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси йигит ва қизлари умумий ҳисобда 21 та медаль (14 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза) медалини қўлга киритиб, ҳар жабҳада умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. 

Мусобақада муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари бугун Тошкент шаҳрига қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов, МОҚ раиси ўринбосари ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, спортчиларимизнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Қайд этиш лозимки, мураббийлар Акмал Ҳасанов ва Элшод Расулов бошчилигидаги йигит-қизларимиз Бангкокка 24 нафар боксчи билан йўл олишганди. Уларнинг 21 нафари Ўзбекистонга медаль билан қайтганини алоҳида эътироф этиш лозим. 




Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг