UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 сен 08:56
Янгиликлар

Дзюдо

Уч карра Олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собировни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон спорти тарихидан жой олган, Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи", "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Ришод Собиров ўз таваллуд кунини нишонлаяпти.

Ришод Собиров 1986 йил 11 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Жондор тумани, Бурбоғи қишлоғида туғилган. Дзюдо билан 11 ёшида Рустам Тўраев қўл остида шуғулланишни бошлаган. Мураббийи Андрей Штурбабин. У илк халқаро миқёсдаги совринини 2006 йилда қўлга киритган. Ўшанда Ришод Хитой Тайпейида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган. 

2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида -60 кг вазн тоифасида бронза медали соҳибига айланган. 2010 йилда Токиодаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Орадан бир йил ўтиб, Париждаги жаҳон чемпионатида икки карра жаҳон чемпионига айланди. Айнан ўша йили Халқаро дзюдо федерацияси томонидан дунёнинг энг яхши дзюдочиси деб топилган. 2012 йил Лондон, 2016 йилда эса Рио Олимпиадасида яна бронза медалларига эга чиққан. 

Бугунги кунда пойтахтимизнинг Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида жойлашган 277-умумтаълим мактаби ҳудудида барча замон талабларига жавоб берувчи Ришод Собиров номидаги дзюдо мактаби фаолият юритмоқда. 

Сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан Ришод Собировни бугунги унутилмас кун муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг