UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 май 14:44
Янгиликлар

Шахмат

Уч нафар шахматчимиз Aktobe Open 2024 турнирида иштирок этяпти

Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Актобе шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Aktobe Open 2024 турнири анъанавий тарзда Владимир Дворкович хотирасига бағишлаб ўтказиб келиняпти. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида уч нафар шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665), Муҳаммадзоҳид Суяров (2429) ва Муҳиддин Мадаминов (2504) ҳам совринли ўринлар учун дона сурмоқда.  

Мусобақанинг 5-турида уччала вакилимиз ҳам қора доналарда ҳаракат қилишди. Якуббоев FIDE байроғи остида ўйнаётган Полина Шувалова (2456) билан дуранг қайд этди. Суяров АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган собиқ гроссмейстер ҳамюртимиз Тимур Гареев (2552) билан муросага келди. Мадаминов эса қозоғистонлик Эдгар Мамедов (2410)га имкониятни бой бериб қўйди. 

Бугун ўтказиладиган 6-тур олдидан ҳиндистонлик гроссмейстер Абҳижит Гупта 5 имкониятдан 4,5 очко жамғариб, якка пешқадамлик қиляпти. Парҳам Мақсудлу (Эрон), Алексей Сарана (Сербия), Хианг Жи Бу, Шанг Лей Лу (иккаласи Хитой), Шант Саргсян Мануэл Петрося (иккиси Арманистон) ва Денис Махнев (Қозоғистон) 4 очкодан тўплаб, 2-9 ўринларни банд этишган. 

Ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижани ҳозирча Нодирбек Якуббоев қайд этмоқда. У 3,5 очко билан 11-поғонадан жой олган. Ўнинчи ўринни эгаллаб турган Эдгар Мамедов ҳисобида ҳам 3,5 очко бор. Муҳаммадзоҳид Суяров 3, Муҳиддин Мадаминов 2,5 очкога эга.       


Aktobe Open 2024. 6-тур жуфтликлари

Нодирбек Якуббоев (2665) - Василий Корчмар (FIDE, 2424)

Муҳаммадзоҳид Суяров (2429) - Сергей Лобанов (FIDE, 2506)

Муҳиддин Мадаминов (2504) - Сауат Нургалиев (Қозоғистон, 2320)

Маълумот учун, Aktobe Open 2024 турнири ғолиби 20 000 доллар мукофот пулига эга бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 15 600, учинчи ўрин эгаси эса 11 100 АҚШ долларини қўлга киритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг