UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 апр 12:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFС чемпиони навбатдаги жанги санаси ҳамда рақибни ошкор қилди

Ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Дрикус Дю Плесси камар ҳимояси учун октагонга қайтмоқда.

Чемпион навбатдаги рақиби дивизионнинг собиқ қироли Исраэль Адесанья бўлишини тасдиқлади. Бу ҳақда Жанубий Африка Республикаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Дю Плессининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди. 

"Афтидан, уни яна кимдир Австралияни мағлуб этишларини хоҳламоқда. Мен ишдаман ва ўша инсон истаётган нарсани мен ҳам хоҳаяпман. Африка қироли билан унинг она ватанида жанг қилишга тайёрман. Изи, яна ҳаммаси сенинг фойдангга бўлмаяпти", - деди Дю Плесси. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада дунёнинг энг кучли лигаси UFC 305 турнири 17 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказилишини расман эълон қилганди. Хабарда айтилишича, ушбу оқшомнинг марказий жанги ўрта вазннинг амалдаги чемпиони Дрикус Дю Плесси ҳамда собиқ камари соҳиби Исраэль Адесанья ўртасида бўлиб ўтади.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Сиднейда ўтган UFC 293 турнирида Адесанья Шон Стриклендга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб, ўрта вазндаги UFC чемпионлик камарини бой берганди. Шу йилнинг январида эса Дрикус Дю Плесси  америкалик Стриклендни ҳакамларнинг айри қарори билан енгиб, дивизионнинг янги чемпионига айланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг