UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июл 18:27
Янгиликлар

Теннис

"Уимблдон" мусобақага ташриф буюрувчилар сони бўйича рекорд ўрнатди

Теглар :  Уимблдон
"Уимблдон-2022" турнир тарихидаги томошабинлар рекордини янгилади.

Бу йил "Катта Дубулға" турнирига 515 164 киши ташриф буюрган. Aввалги рекорд 2009 йилда ўрнатилган эди - 500 397 киши.

Бу йил биринчи марта 13 эмас, 14 ўйин куни бўлди, чунки "Уимблдон" турнирнинг биринчи якшанбасида анъанавий дам олиш кунидан воз кечди. Ўша куни мусобақага 40 мингга яқин мухлис ташриф буюрган.

Шу билан бирга, турнирнинг дастлабки беш кунида 25 000 та чипта сотилмаган. Маълум қилинишича, гап асосан иккинчи даражали кортларга арзон чипталар ҳақида кетмоқда. 

Шунингдек, қўшимча равишда турнир куни чипта сотиб олиш учун виртуал навбатни жорий этиш кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотчилар турнирнинг дастлабки кунларида сўнгги 15 йилдаги энг кам ташриф туфайли вақтинчалик ишчилар штатини зудлик билан қисқартирган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг