UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 ноя 07:08
Янгиликлар

Кураш

Улан-Баторда миллий спортимиз кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри ўсмирлар ўртасида IX, фахрийлар ўртасидаги III-жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Миллий спорт туримиз кураш бўйича ўтказилиб келинаётган жаҳон чемпионатлари дунёдаги минг-минглаб кураш ихлосмандларининг диққатини тортиши билан бирга, азалий қадриятларимизнинг халқаро майдондаги ёрқин тантанаси бўлиб бўй кўрсатаверади.

Яна бир ҳафтадан кейин Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги IX жаҳон чемпионати ҳамда фахрийлар ўртасидаги III-жаҳон чемпионати ҳам курашнинг дунё спорт майдонидаги оммавийлигини таъминлашга хизмат қилиши билан қадрли.   

Халқаро кураш ассоциацияси куни кеча мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этадиган миллий терма жамоаларни рўйхатга олиш муддати якунланганини эълон қилди.  

Халқаро кураш ассоциациясига йўлланган талабномаларга кўра, Мўғулистон пойтахтида ўтадиган жаҳон чемпионатида 30 дан зиёд давлатнинг 400 нафардан ортиқ спортчилари беллашувларда иштирок этади.   

Мазкур жаҳон чемпионати доирасида Улан-Баторда курашни янада ривожлантириш мақсадида мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар, Халқаро кураш ассоциациясининг бир қатор кенгайтирилган йиғилишлари, турли брифинг ва кўргазмалар ташкил этилиши белгиланган.   

Жаҳон чемпионати низомига мувофиқ, жорий йил 2 декабрдан беллашувларга старт берилади. Айни кунларда Мўғулистонда ўтадиган кураш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш борасида Улан-Баторда Халқаро кураш ассоциациясининг ишчи гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда.   

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишга ҳозирланаётган кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари, мураббийлар Тошкент вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг