UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 окт 15:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Умар Нурмагомедов: UFC чемпионлиги ёки Двалишвили билан реванш? Мен кўпроқ қасос олмоқчиман

Россиялик аралаш яккакураш устаси Умар Нурмагомедов навбатдаги жанг режаси ва грузиялик Мераб Двалишвили билан реванш жангини ўтказиш истаги ҳақида гапирди.

Умарнинг сўзларига кўра, у мукаммал лаҳзани кутмоқчи эмас ва январь ёки февраль ойларида - Рамазон ойи бошланишидан олдин октагонга қайтишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга у UFC таклиф қилган ҳар қандай рақиб билан жанг қилишга тайёр.

"Камар ёки Двалишвили билан реваншдан бирини танлашга тўғри келса, эҳтимол, янада кўпроқ қасос олишни истайман. Кўрамиз, балки Мераб Ян билан жангдан кейин танаффус қилар - ахир бу унинг бир йил ичидаги тўртинчи жанги. Аммо мен январь ёки февралда жанг қилишни хоҳлайман, ҳеч кимни кутишни истамайман. Ҳаммаси UFC қарорига боғлиқ бўлади", - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради MMAJunkie.

Аввалроқ, Двалишвили агар улар яна октагонда учрашса, Нурмагомедовни "йўқ қилишини" айтганди. Уларнинг жанги UFC 311 турнири доирасида бўлиб ўтган ва унда Умар Нурмагомедов ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисобига кўра ютқазган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг