UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 июл 12:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Умар Нурмагомедов Хабибнинг такомиллаштирилган талқини"

Энг енгил вазн тоифасида Bellator жангчиси россиялик Магомед Магомедов Умар Нурмагомедовнинг UFC чемпиони бўлиш имкониятини баҳолади ва унинг кучли томонлари ҳақида гапирди.

"Ўйлайманки, Умар Кори Сандхагендан ўтса, 100% даъвогарга айланади. Бу Умар учун яхши синов бўлади. Йил давомида у билан кўп ишладим. Ҳеч ким бундай қийин спаррингни кўрмаган. У ҳар томонлама яхши. Биз билан Ренат Хавалов ва Қасум Қасумов ҳам ишлаган. Тўртовимиз бир-биримиз билан ишлагандан сўнг хонадан эмаклаб чиқиб кетар эдик. Умар ҳозирданоқ чемпионлик учун курашишга тайёрлигига ишонаман. Ҳозир бунинг айни вақти. 

Курашда у Хабибнинг такомиллаштирилган талқини. У "стойка"да яхши. Лекин, унинг эркин кураши жуда юқори даражада. Жуда ноқулай ва ҳаракат қилиш қийин. Агар у спаррингда қўлга тушиб қолган бўлса, уйга қайтиб хатолари устида ишламоқда. Кейинги спаррингларда у бундай хатоларга дуч келмайди. Умар тайёргарликка жуда ақлли ёндашади. Унинг ақли яхши ишлайди. Чемпионликни қўлга киритиш учун асосийси шу", - деди Магомедов.

6 август куни бўлиб ўтадиган UFC турнирининг асосий баҳсида Умар Нурмагомедов ва Кори Сандхаген ўзаро куч синашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг