UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июл 13:33
Янгиликлар

Шахмат

Умида Омонова FIDE Жаҳон кубогининг учинчи босқичида қийин вазиятдан чиқиб кетди

Грузиянинг Батуми шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубоги ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар етакчи вакилалари ҳам иштирок этаётганди. Ҳозирга келиб улардан биргина Умида Омонова курашни давом эттирмоқда. Дастлабки икки босқичда кучли рақибаларини мағлубиятга учратган Умида учинчи даврада қозоғистонлик Элназ Калиахметга қарши дона сурмоқда. 

Элназ иккинчи босқичда грузиялик номдор рақибаси Нино Бациашвилидан 1,5:0,5 ҳисобида устун келганди. Ўзига хос Марказий Осиё дербисининг илк партиясида Омонова қора доналарда дурангга имзо чекди. Баҳс давомида жуда катта устунликка эга бўлиб олган Элназ якунда аранг дуранг қилиб олди. Умида кучли ўйини билан рақибасини хато қилишга мажбур эта олди. Бугун шахматчилар ўртасида иккинчи партия ўйналади ва бу сафар ҳамюртимиз оқ доналарда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг