UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 июл 10:51
Янгиликлар

Шахмат

Умида Омонова FIDE Жаҳон кубогининг учинчи босқичига чиқди

Грузиянинг Батуми шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубоги ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар етакчи вакилалари ҳам иштирок этаётганди. Улардан Умида Омонова кучли рақибаларини мағлубиятга учратиб, учинчи даврага йўл олди. Умида Европа чемпиони, польшалик Алина Калинская билан дуранг ўйнаган эди. Ҳал қилувчи тай-брекда у номдор рақибасини мағлуб этишни уддалади. 

Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг хитойлик халқаро спорт устаси Лу Миаойига қарши баҳси тақдири ҳам тай-рекда ҳал бўлди. Қийин вазиятдан ғалаба йўлга чиқиб олган Гулруҳбегим муҳим паллада йўл қўйилган хато эвазига имкониятни бой бериб, жаҳон кубогидаги иштирокини якунлади. 

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланган Афруза Ҳамдамова иккинчи даврада ҳиндистонлик гроссмейстер, рапид йўналишида икки карра жаҳон чемпиони Ҳампи Конеруга 0,5:1,5 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.   

Бугун Умида Омонова учинчи даврада қозоғистонлик Элназ Калиахметга қарши дона суради. Элназ иккинчи босқичда грузиялик номдор рақибаси Нино Бациашвилидан 1,5:0,5 ҳисобида устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг