UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 сен 07:52
Янгиликлар

Спорт курашлари

Умиджон Жалолов ва яна икки эркин курашчимиз Россиядаги турнир ғолиб ва совриндорига айланди

27-29 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Кузбасс шаҳрида эркин кураш бўйича кончилар шарафига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Аҳамиятлиси, ушбу мусобақа доирасида ўзбекистонлик курашчилар ҳам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Жумладан, ўсмирлар ўртасидаги Олимпиада чемпиони Умиджон Жалолов финалга қадар етиб келди. У ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакили Айхерел Арижини мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.

74 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган яна бир ёш эркин курашчимиз Жаъфар Чўлибоев ҳам финалга қадар етиб келди. Бироқ у жароҳати туфайли сўнгги баҳсни ўтказиб юборди ва кумуш медалга эга чиқди. 97 кг вазнли Равшанбек Жумабоев эса мусобақада бронза медалини ўзиники қилди.

Ғолиб ва совриндорлар:

65 кг вазн тоифаси

1. Умиджон Жалолов (Ўзбекистон) 

2. Ай-Херел Айижи (Кемерово) 

3. Арипгаджияв Абдулаев (Калининград) 

3. Эзир Тюлюш (Тива).

 

74 кг вазн тоифаси

1. Александр Балтуев (Бурятия)

2. Жаъфар Чўлибоев (Ўзбекистон) 

3. Рамазан Якубов (Красноярск) 

3. Алибек Абдимкасимов (Қозоғистон).


97 кг вазн тоифаси 

1. Максим Толмачев (Красноярск, Саха-Якутия) 

2. Василий Павлюченко (Беларусь) 

3. Абухайир Сурхаев (Новосибирск) 

3. Равшанбек Жумабоев (Ўзбекистон).  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг