UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 сен 13:21
Янгиликлар

Футбол

Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Теглар :  Уругвай
Уругвай терма жамоаси футболчилари жароҳат олишган.

Хабарингиз бор, яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки карра жаҳон чемпионлари Уругвай терма жамоасига ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Учрашув 13 октябрь куни Малайзияда ўтказилиши режалаштирилган. Уругвай терма жамоасининг икки нафар асосий футболчиси - ҳужумчи Дарвин Нуньес ва ҳимоячи Хосе Мария Хименес, Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Ёзда "Ал Ҳилол" сафига кўчиб ўтган ҳужумчи ўтган ҳафта машғулотлардан бирида тиззасидан жароҳат олган ва айни дамда жароҳатдан тикланиш жараёнида. Шу сабабли, Нуньес Элит ОЧЛ доирасидаги "Насаф"га қарши учрашув қайдномасидан ўрин олмади ва Қаршига келмади. Риёд клуби бош мураббийи Симоне Инзаги матбуот анжуманларидан бирида Нуньес ФИФА кунлари давомида жароҳатидан тўлиқ тикланиб олиши ҳақида айтиб ўтди.

"Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес эса КЖЧда олган жароҳатидан тикланмоқда. Уругвайлик ҳимоячи сўнгги бор, 20-июнь санасида КЖЧ доирасида ўтказилган "Атлетико" - "Сиэтл Саундерс" ўйинида майдонда ҳаракатланган эди. Mundo Deportivo маълум қилишича, Хименес жамоавий машғулотларга қайтиб улгурган, аммо шанба куни ўтказилган "Реал"га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олмаган эди. Шунингдек, уругвайлик журналист Хавьер Де Леон маълум қилишича Хименес Уругвай терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинларига чақирилиш эҳтимоли кам.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг