UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 ноя 09:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усман Нурмагомедовнинг чемпионлик ҳимоя жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Енгил вазн тоифасида амалдаги Bellator чемпиони Усман Нурмагомедовнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси манзили эълон қилинди.

Россиялик чемпионнинг жанги 2025 йилнинг 25 январь куни БААнинг Дубай шаҳрида PFL турнири доирасида ўтказилади. Шу куни Усман ирландиялик Пол Хьюзга қарши октагонга чиқади. Ушбу тўқнашув PFL турнирининг марказий жанги бўлади. Жангнинг расмий постерида "Доғистон Ирландияга қарши 2" деган ёзувни кўриш мумкин. Биринчи жанг деганда Хабиб Нурмагомедов - Конор Макгрегор қарама-қаршилиги назарда тутилган. 

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Усман Нурмагомедов шу йилнинг сентябрь ойида ватандоши Александр Шаблийни беш раунд тўлиқ давом этган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Ирландиялик 27 ёшли Пол Хьюз эса октябрь ойида Ар-Риёддаги "PFL гигантлари жанги"да америкалик Эй Жей МакКини ҳакамларнинг айри қарори билан енгиб, чемпионлик камарига даъвогар мақомини қўлга киритганди. Бу унинг кетма-кет қозонган еттинчи ғалабаси бўлган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг