UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 июн 21:01
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". 4-турдан сўнг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида шахматчиларимиз якка пешқадам!

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимиз шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнирига мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада бугун 4-тур учрашувлари ўтказилди. Қизиғи, турнирнинг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида ўзбекистонлик шахматчилар якка пешқадам бўлиб олишди. 

Бугун истеъдодли гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2634) Эроннинг биринчи рақамли шахматчиси, "Uzchess Cup" турнирида учинчи рақам остида таснифланган Парҳам Мақсудлуни таслим этди ва "Masters" гуруҳида 3 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Хитойлик Ю Янг Йи (2715) ҳамда бу турда Нодирбек Абдусатторовдан устун келган Жавоҳир Синдаров (2668) 2,5 очко билан иккинчи ва учинчи ўринларни банд этишган. Риччард Раппорт, Нодирбек Абдусатторов ва Алексей Сарана ҳисобида 2 очкодан бор. 

"Challengers" гуруҳида 4-турдан сўнг сербиялик Александар Инджич 3 очко билан якка карвонбошилик қиляпти. Ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов бу турда туркиялик Мустафа Йилмаз билан дуранг ўйнади. У 2,5 очко билан иккинчи ўринни банд этган. Жаҳонгир Воҳидов 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаб берган. Мустафо Йилмаз, Максим Матлаков, Александр Донченко ва Абҳижит Гупта ҳисобида ҳам 2 тадан очко бор. 

Ва ниҳоят, "Futures" гуруҳида 4-турдан сўнг ўзбекистонлик уч нафар шахматчи кучли учликдан жой олиб турибди. Кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритган Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) 3,5 очко билан якка пешқадамликни қўлга олди. Муҳиддин Мадаминов ва Саидакбар Сайдалиев ҳисобида 2,5 тадан очко бор. Бугун Ҳумоюн Бегмуратовни таслим этган эронлик Бардия Данешвар ҳам ўз очколарини 2,5 тага етказиб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг