UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 июн 11:07
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Абдусатторов асосий рақиби билан ўйнади, Синдаровда кутилмаган натижа, 4-турнинг барча натижалари битта хабарда

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнир давом этмоқда.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, венгриялик Ричард Раппорт, ўзимизнинг гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боряпти. 

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 4-турида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда асосий рақибларидан бири, ҳиндистонлик гроссмейстер Аржун Эргаиси билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдаров эса бироз кутилмаганда яна бир ҳинд шахматчиси Рамешбабу Праггнанандҳага ютқазиб қўйди. Нодирбек Якуббоев ҳам бу турда мағлубият аламини тотиб кўрди. У эронлик Парҳам Мақсудлуга имкониятни бой берди. Шамсиддин Воҳидов бу турда қора доналарда венгриялик Ричард Раппорт билан муросага келди. 

Турнирнинг Challengers гуруҳида иштирок этаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова қора доналарда хитойлик Ма Кун билан дурангга эришди. Муҳиддин Мадаминов пешқадамлик учун кечган баҳсда грециялик Николас Теодороуга ютқазди. Жаҳонгир Воҳидов украиналик шахмат афсонаси Василий Иванчукни мағлуб этишни уддалади. Ёш шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров Виталий Сивук билан очколарни бўлишиб олди. 

Futures гуруҳининг 4-турида Саидакбар Сайдалиев оқ доналарда Алан Пичотни таслим этди. Ҳумоюн Бегмуратов Клементи Сичёв билан дуранг қайд этди. Гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматов ғалабали сериясини давом эттирди. Бу сафар у Роберт Ракдан устун келди. Абдималик Абдисалимов Борис Чаталбашевга ютқазиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг