UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июн 11:00
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Абдусатторов асосий рақибларидан бирини ютди, Синдаровда ҳам ғалаба, 7-турнинг барча натижалари битта хабарда

Дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда 7-тур ортда қолди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, венгриялик Ричард Раппорт, ўзимизнинг гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боряпти. 

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 7-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда асосий рақибларидан бири, эронлик гроссмейстер Парҳам Мақсудлуни мағлуб этишни уддалади. Жавоҳир Синдаров ҳам оқ доналарда ўйнаб, ҳиндистонлик Читҳамбарам Аравиндҳни мағлубиятга учратди. 

Жаҳон чемпиони Ян Непомняший ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа билан дуранг қайд этди. Нодирбек Абдусатторовга ушбу турнирдаги ягона мағлубиятни тақдим этган гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев ўзбек дербисида Шамсиддин Воҳидов билан муросага келди. Ҳиндистонлик машҳур гроссмейстер, дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Аржун Эригаиси венгриялик Ричард Раппорт билан дурангга имзо чекди. 

Challengers гуруҳининг 7-турида грециялик пешқадам Николас Теодороу озарбайжонлик Нижат Абасов билан дурангга рози бўлди. Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда америкалик Эндрю Ҳонгни мағлубиятга учрата олди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова Виталий Сивук билан муросага келди. Муҳаммадзоҳид Суяров ўзбек дербисида гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидовни таслим этди. 

Futures гуруҳининг ортда қолган 7-турида пешқадам Ортиқ Ниғматов кутилмаганда даниялик Борис Чаталбашевга имкониятни бой бериб қўйди. Саидакбар Сайдалиев қора доналарда туркманистонлик гроссмейстер Сапармират Атабаев билан дуранг ўйнади. Яна бир ўзбек дербисида гроссмейстеримиз Абдималик Абдисалимов Ҳумоюн Бегмуратовдан устун келди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг