UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 июн 10:26
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Абдусатторов жаҳон чемпиони билан ўйнади, ўзбек дербисида муроса, 8-турнинг барча натижалари битта хабарда

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган, дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда 8-тур ортда қолди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, венгриялик Ричард Раппорт, ўзимизнинг гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боряпти. 

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 8-турида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший билан дуранг ўйнади. Мусобақани бироз омадсиз ўтказаётган Шамсиддин Воҳидов эронлик гроссмейстер Парҳам Мақсудлу билан муросага келди. Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якубббоев ўртасидаги ўзбек дербисида ҳам кучлар тенг келди. Ҳиндистонлик гроссмейстерлар Рамешбабу Прагнанандҳа ва Аржун Эргаисининг ўзаро учрашувида Прагг ғалаба қозонди.   

Challengers гуруҳининг 8-турида грециялик пешқадам Николас Теодороу украиналик афсонавий шахматчи Василий Иванчукка имкониятни бой бериб қўйди. Ёш шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров озарбайжонлик таниқли гроссмейстер Нижат Абасовни мағлуб этишни уддалади. Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда Гулруҳбегим Тоҳиржоновани мағлуб эта олмади. Учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Виталий Сивук гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидовдан устун келди. 

Futures гуруҳининг ортда қолган 8-турида Ортиқ Ниғматов кутилмаганда яна бир ҳамюртимиз Саидакбар Сайдалиевга ютқазиб қўйди. Бу унинг кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди. Ниғматов 7-турда даниялик Борис Чаталбашевга ҳам имкониятни бой бериб қўйганди. Туркманистонлик Сапармират Атабаев венгриялик Роберт Ракдан устун келди. Гроссмейстеримиз Абдималик Абдисалимов Клементи Сичевга ютқазди, Ҳумоюн Бегмуратов эса англиялик Алан Пичот билан дуранг қайд этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг