UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 июн 12:02
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Абдусатторов ва Синдаровда ғалаба, 5-турнинг барча натижалари битта хабарда

Халқаро шахмат академиясида дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда 5-тур ортда қолди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, венгриялик Ричард Раппорт, ўзимизнинг гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боряпти. 

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 5-турида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Читҳамбарам Аравиндҳни мағлубиятга учратди. Бу мағлубият сабаб Аравиндҳ live рейтингида 20-ўринга тушиб кетди. Нодирбек эса аксинча, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуни ортда қолдириб, 6-ўринга кўтарилиб олди. 

Ўтган турдаги аламли мағлубиятдан кейин Жавоҳир Синдаров бу сафар венгриялик Ричард Раппортдан устун келди. Раппорд 3-турда Нодирбек Абдусатторовга ҳам ютқазганди. Эронлик Парҳам Мақсудлу пешқадамлардан бири Праггнанандҳаага қарши учрашувдаги муқаррар мағлубиятни ғалабага айлантира олди. 

Жаҳон чемпиони Ян Непомняший учун Тошкент турнири омадсиз келмоқда. Бу сафар у гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев билан дуранг ўйнаб, қимматли очко йўқотди. Яна бир омадсиз иштирокчи Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик машҳур гроссмейстер, дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Аржун Эригаисига ютқазиб қўйди. 

Қизиғи, турнирнинг Challengers гуруҳидаги 5-турнинг барча учрашувлари дуранг натижа билан якунланди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова оқ доналарда пешқадам Николас Теодороудан очко тортиб олди. Муҳиддин Мадаминов ва Муҳаммадзоҳид Суяров ўртасидаги ўзбек дербисида ҳам муроса йўли танланди. Жаҳонгир Воҳидов хитойлик Ма Кун билан дуранг қайд этди. 

Futures гуруҳининг 4-турида Саидакбар Сайдалиев қора доналарда Клементи Сичёвдан енгилди. Ҳумоюн Бегмуратов туркманистонлик гроссмейстер Сапармират Атабаев билан дуранг ўйнади. Гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматов ўзбек дербисида Абдималик Абдисалимовга ютқазиб қўйганига қарамай, гуруҳ пешқадамлигини ўзида сақлаб қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг