UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 июн 12:39
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Абдусатторовда ғалаба, 3-турнинг барча натижалари битта хабарда + ФОТО

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнир давом этмоқда.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, венгриялик Ричард Раппорт, ўзимизнинг гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боряпти. 

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 3-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Ричард Раппортни мағлубиятга учратди. Ўтган турда Абдусатторов билан дуранг ўйнаган Жавоҳир Синдаров бу сафар Шамсиддин Воҳидовга қарши кечган ўзбек дербисида муросага келди. Нодирбек Якуббоев Рамешбабу Праггнанандҳа билан дуранг қайд этди. Жаҳон чемпиони Ян Непомняший оқ доналарда Аржун Эргаиси билан очколарни бўлишиб олди. Парҳам Мақсудлу - Аравиндҳ Читамбарам партиясида ҳам дуранг кузатилди.  

Турнирнинг Challengers гуруҳида иштирок этаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова оқ доналарда украиналик шахмат афсонаси Василий Иванчукка ютқазиб қўйди. Жаҳонгир Воҳидов озарбайжонлик таниқли шахматчи Нижат Абасов билан дуранг ўйнади. Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов хитойлик Ма Кунни таслим этишга муваффақ бўлди. Ёш шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров Ҳонг Эндрюга ютқазди. 

Futures гуруҳининг 3-турида ҳам ўзбек дербиси кузатилди. Саидакбар Сайдалиев қора доналарда ўйнаб, Ҳумоюн Бегмуратовга имкониятни бой берди. Гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматов қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, пешқадам туркманистонлик Сапармират Атабаевни мағлубиятга учратди. Абдималик Абдисалимов оқ доналарда Алан Пичотга ютқазиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг