UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 июн 15:19
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Бешинчи тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг

Пойтахтимизда дунё шахмат юлдузлари иштирокида давом этаётган UzChess Cup турнирида бироз аввал 5-тур учрашувлари бошланди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳининг 5-турида турнир жадвалида 3 очко билан пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов 1,5 очко билан 6-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик гроссмейстер Аравиндҳ Читтамбарамга қарши оқ доналарда ўйнаяпти. 

Қўшимча кўрсаткичларга кўра 3 очко билан 2-ўриндан жой олган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа қора доналарда эронлик Парҳам Мақсудлу билан ҳисоб-китоб қиляпти. Ўтган турда мағлубият аламини тотиб кўрган Жавоҳир Синдаров оқ доналарда венгриялик Ричард Раппорт билан учрашмоқда. Ҳамюртларимиз Нодирбек Якуббоев россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, Шамсиддин Воҳидов эса ҳинд Аржун Эргаиси билан ўйнаяпти. 

UzChess Cup. Masters гуруҳи. 5-тур жуфтликлари

Парҳам Мақсуду — Рамешбабу Праггнанандҳаа 

Ян Непомняший — Нодирбек Якуббоев — 

Нодирбек Абдусатторов — Аравиндҳ Читамбарам  

Шамсиддин Воҳидов — Аржун Эригаиси 

Жавоҳир Синдаров — Ричард Раппорт 

Challengers гуруҳида 4-турдан сўнг грециялик Николас Теодороу ҳамда америкалик Ҳонг Эндрю 3,5 тадан очко жамғариб, қўшҳокимлик қилишяпти. Ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов кечаги мағлубият эвазига 2,5 очко билан кучли учликка якун ясаган. Жаҳонгир Воҳидов ва швециялик Виталий Сивук ҳисобида 2 тадан очко бор. 

Бироз аввал бошланган 5-турда Муҳиддин Мадаминов ўзига хос ўзбек дербисида Муҳаммадзоҳид Суяровга қарши оқ доналарда баҳс олиб бормоқда. Тўртта турда 1 очкогина жамғарган Гулруҳбегим Тоҳиржонова 5-турда оқ доналарда пешқадам Теодороу билан ўйнаяпти. Жаҳонгир Воҳидов хитойлик Ма Кун, озарбайжонлик Нижат Абасов украиналик шахмат афсонаси Василий Иванчук синовидан ўтмоқда. 

UzChess Cup. Challengers гуруҳи. 5-тур жуфтликлари

Виталий Сивук — Эндрю Ҳонг  

Муҳиддин Мадаминов — Муҳаммадзоҳид Суяров 

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Николас Теодороу 

Жаҳонгир Воҳидов — Ма Кун  

Нижат Абасов — Василий Иванчук  

Futures гуруҳида 3,5 очко билан якка пешқадамлик қилаётган ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматов 5-турда яна бир гроссмейстеримиз Абдумалик Абдисалимовга қарши қора доналарда ўйнаяпти. Иккинчи ўринда бораётган туркманистонлик Сапармират Атабаев ҳамюртимиз Ҳумоюн Бегмуратов билан муносабатларига ойдинлик киритиб олмоқда. 

UzChess Cup. Futures гуруҳи. 5-тур жуфтликлари

Клементи Сичев — Саидакбар Сайдалиев 

Сапармират Атабаев — Ҳумоюн Бегмуратов   

Роберт Рак — Евгений Алексеев  

Абдималик Абдисалимов — Ортиқ Ниғматов  

Алан Пичот — Борис Чаталбашев  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг