UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июн 08:04
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". Бизни 5-турда қайноқ партиялар кутмоқда. Пешқадам шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади?

Шу кунларда пойтахтимиз шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнирига мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада бугун 5-тур учрашувлари ўтказилади. Турнирнинг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида ўзбекистонлик шахматчилар якка пешқадам бўлиб туришибди. 

Бугун истеъдодли гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2634) қора доналарда озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров (2734)га қарши баҳс олиб боради. Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Александр Гришукни синовдан ўтказади. Кеча Абдусатторовни мағлуб этган Жавоҳир Синдаров эса қора доналарда Эроннинг биринчи рақамли шахматчиси, "Uzchess Cup" турнирида учинчи рақам остида таснифланган Парҳам Мақсудлу билан ҳисоб-китоб қилади. 

"Uzchess Cup". "Masters" гуруҳи. 5-тур

Ричард Раппорт (Руминия, 2715) - Алексей Сарана (Сербия, 2712)

Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон, 2721) - Ю Янг Йи (Хитой, 2715)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766) - Александр Гришук (FIDE, 2719)

Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2733) - Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2668)

Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон, 2734) - Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2634)

"Challengers" гуруҳи пешқадами, сербиялик Александар Инджич 5-турда қора доналарда ҳиндистонлик Абҳижит Гупта билан тўқнаш келади. Иккинчи ўринни эгаллаб турган шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов бу турда оқ доналарда туркиялик Айдин Сулейманлига қарши баҳс олиб боради. Учинчи поғонадаги Жаҳонгир Воҳидов германиялик Александр Предке билан учрашади. 

"Futures" гуруҳида 4-турдан сўнг ўзбекистонлик уч нафар шахматчи кучли учликдан жой олиб турибди. Кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритган Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) 3,5 очко билан якка пешқадамликни қўлга олган. У бугун 5-турда қора доналарда украиналик Виталий Бернардски билан ҳисоб-китоб қилади. Кучли учликдан жой олган Муҳиддин Мадаминов озарбайжонлик Вугар Расуловга, Саидакбар Сайдалиев эса яна бир ҳамюртимиз Ҳумоюн Бегмуратовга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг