UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июн 13:47
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". Бугун 6-турда шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади? (Жуфтликлар)

Тошкентда шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада бугун 6-тур партиялари ўйналади. Бугунги учрашувлар ҳам соат 15:00да бошланади. "Masters" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек Якуббоев (2634) қора доналарда сербиялик Алексей Сарана (2712)га қарши баҳс олиб боради. 

Ўтган турда ғалаба қозонган Нодирбек Абдусатторов (2766) хитойлик Ю Янг Йи (2715) билан ҳисоб-китоб қилади. Жавоҳир Синдаров (2668) бу турни оқ доналарда озарбайжонлик таниқли гроссмейстер Шахрияр Мамедьяров (2734) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади.   

"Uzchess Cup". "Masters" гуруҳи. 6-тур жуфтликлари

Алексей Сарана (Сербия, 2712) - Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2634)

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2668) - Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон, 2734) 

Александр Гришук (FIDE, 2719) - Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2733) 

Ю Янг Йи (Хитой, 2715) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766) 

Ричард Раппорт (Руминия, 2715) - Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон, 2721) 

"Challengers" гуруҳининг 6-турида турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган Шамсиддин Воҳидов (2624) қора доналарда Максим Матлаков (FIDE, 2657) билан тўқнаш келади. Яна бир ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов (2580) оқ доналарда Абҳижит Гупта (Ҳиндистон, 2589) билан ўйнайди. Гуруҳ пешқадами, сербиялик Александар Инджич (2602) эса бу турда оқ доналарда германиялик Александр Донченкога қарши баҳс олиб боради. 

"Futures" гуруҳида кетма-кет 4 та ғалабага эришиб, 4,5 очко билан якка пешқадам бўлиб турган истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) 6-турда украиналик Виталий Сивук (2569) билан учрашади. Кучли учликдан жой олган Муҳиддин Мадаминов (2517) яна бир ҳамюртимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2429) билан шахмат доскаси атрофида юзлашади. Саидакбар Сайдалиев эса (2448) эронлик Бардия Данешвар (2611) билан қора доналарда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг