UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 июн 12:37
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". Бугун 7-турда иккита ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз (барча жуфтликлар)

Тошкентда шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада бугун 7-тур партиялари ўйналади. Бугунги учрашувлар ҳам соат 15:00да бошланади. "Masters" гуруҳида қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов (2766) бугун оқ доналарда руминиялик Ричард Раппорт (2715)га қарши баҳс олиб боради. Нодирбек кетма-кет икки ғалабадан сўнг 4 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олган. 

Нодирбек Якуббоев (2634) ҳам 4 очкога эга ва у қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни банд этган. Бугун у 7-турда ўзига хос ўзбек дербисида Жавоҳир Синдаров (2688) билан ҳисоб-китоб қилади. Нодирбек оқ доналарда ўйнайди. Абдусатторовни мағлуб этган Жавоҳир бугун иккинчи Нодирбекни ҳам таслим эта оладими? 

"Uzchess Cup". "Masters" гуруҳи. 7-тур жуфтликлари

Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон, 2721) - Алексей Сарана (Сербия, 2712) 

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766) - Ричард Раппорт (Руминия, 2715) 

Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2733) - Ю Янг Йи (Хитой, 2715) 

Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон, 2734) - Александр Гришук (FIDE, 2719) 

Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2634) - Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2668) 

"Challengers" гуруҳининг 7-турида турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган Шамсиддин Воҳидов (2624) оқ доналарда гуруҳ пешқадами Александр Инджич (Сербия, 2602) билан муносабатига ойдинлик киритиб олади. Яна бир ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов (2580) қора доналарда Александр Донченко (Германия, 2639)га қарши баҳс олиб боради. 

"Futures" гуруҳида мағлубият нималигини билмай келаётган ва 5 очко билан якка пешқадам бўлиб турган истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) 7-турда озарбайжонлик Вугар Расулов (2557) билан қора доналарда ўйнайди. Қизиғи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турган ҳамюртларимиз Муҳиддин Мадаминов (2517) ва Саидакбар Сайдалиев (2448) бу турда ўзаро тўқнаш келишади. Саидакбар оқ доналарда ҳаракат қилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг