UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июн 13:41
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". Бугун 8-турда иккита ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Воҳидовлар дуэлида ким ғолиб бўлади?

Хабарингиз бор, Тошкентда шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада бугун 8-тур партиялари ўйналади. Бугунги учрашувлар ҳам соат 15:00да бошланади. "Masters" гуруҳида қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилаётган Нодирбек Якуббоев (2634) Александр Гришук (FIDE, 2719) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Иккинчи ўринни эгаллаб турган Нодирбек Абдусатторов (2766) Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон, 2721) билан учрашади. Жавоҳир Синдаров (2688) эса Алексей Сарана (Сербия, 2712)га қарши баҳс олиб боради. Уччала гроссмейстеримиз ҳам 8-турда қора доналарда ҳаракат қилишади. 

"Uzchess Cup". "Masters" гуруҳи. 8-тур жуфтликлари

Алексей Сарана (Сербия, 2712) - Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2668) 

Александр Гришук (FIDE, 2719) - Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2634)  

Ю Янг Йи (Хитой, 2715) - Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон, 2734) 

Ричард Раппорт (Руминия, 2715) - Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2733) 

Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон, 2721) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766) 

"Challengers" гуруҳининг 8-турида турнир жадвалида пешқадам бўлиб олган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов (2624) қора доналарда яна бир гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов (2580) билан ҳисоб-китоб қилади. Шамсиддин учун жуда ҳам муҳим учрашув. У 7-турда гуруҳ пешқадами бўлиб келган Александр Инджич (Сербия, 2602)ни таслим эта олганди. Жаҳонгир Воҳидов эса қора доналарда ўйнаганига қарамай, Александр Донченко (Германия, 2639)ни мағлубиятга учратган эди. 

"Futures" гуруҳида илк мағлубиятини қабул қилиб олганига қарамай, 5 очко билан пешқадамлик қилаётган истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) 8-турда яна бир ҳамюртимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2429)га қарши оқ доналарда ўйнайди. Агар бугун Суяров ғалаба қозона олса, деярли чемпионликни нақд қилади. Муҳиддин Мадаминов (2517) бу турда эронлик Бардия Данешвар (2611), Саидакбар Сайдалиев (2448) эса беларуслик гроссмейстер Михаил Никитенко (2525) билан тўқнаш келади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг