UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июн 09:35
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". "Masters"да фақат Абдусатторов ютди, Суяровда кетма-кет 4-ғалаба, икки шахматчимиз ҳамон пешқадам (Барча маълумотлар)

Шу кунларда пойтахтимиз шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнирига мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада 5-тур учрашувлари ортда қолди. Турнирнинг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида ҳамон ўзбекистонлик шахматчилар якка пешқадам бўлиб туришибди. 

Истеъдодли гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2634) қора доналарда озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров (2734) билан дуранг ўйнади. Нодирбек Абдусатторов эса оқ доналарда Александр Гришук (FIDE, 2719)ни мағлубиятга учратиб, яна етакчилар сафига қўшилиб олди. Бир тур олдин Абдусатторовни мағлуб этган Жавоҳир Синдаров эса қора доналарда Эроннинг биринчи рақамли шахматчиси, "Uzchess Cup" турнирида учинчи рақам остида таснифланган Парҳам Мақсудлу билан муросага келди. Нодирбек Абдусатторовнинг ўйинидан ташқари қолган барча партияларда дуранг қайд этилди.  

Олтинчи тур олдидан "Masters" гуруҳида Нодирбек Якуббоев 3,5 очко билан карвонбошилик қилмоқда. Жавоҳир Синдаров, Ю Янг Йи ва Нодирбек Абдусатторов ҳисобида 3 очкодан бор. Икки ярим очкога эга Ричард Раппорт ва Алексей Сарана кейинги ўринларни банд этган.     

"Challengers" гуруҳининг 5-турида аксинча, фақат битта партияда дуранг қайд этилди, қолган жуфтликларда эса бир томоннинг ғалабасига гувоҳ бўлдик. Гуруҳ пешқадами, сербиялик Александар Инджич бу турда қора доналарда ҳиндистонлик Абҳижит Гуптани таслим этди. Иккинчи ўринни эгаллаб турган шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда туркиялик Айдин Сулейманлидан устун келди. Бу тургача учинчи ўринни эгаллаб келган Жаҳонгир Воҳидов эса германиялик Александр Предкега ютқазиб қўйди. 

"Futures" гуруҳида 5-турдан сўнг кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритган Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) 4,5 очко билан якка пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. У 5-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, украиналик гроссмейстер Виталий Бернардскини енгди. Кучли учликдан жой олган Муҳиддин Мадаминов қора доналарда озарбайжонлик Вугар Расулов билан муросага келди. Саидакбар Сайдалиев эса яна бир ҳамюртимиз Ҳумоюн Бегмуратовни таслим этиб, 3,5 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг