UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 июн 16:04
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Ниғматов пешқадам, Абдусатторовга таъқибчилар етиб олишди, 7-тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг

Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича UzChess Cup турнирининг айни дақиқаларда 7-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳининг 7-турида турнир жадвалида 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра учинчи ўрингга тушиб қолган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши баҳс олиб боряпти. Кечаги Нодирбек Якуббоевдан қабул қилиб олинган мағлубиятдан Абдусатторовнинг таъқибчилари унумли фойдаланиб қолишди. Парҳам 4 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди.  

Жавоҳир Синдаров билан дуранг ўйнаган ҳиндистонлик Аржун Эргаиси ҳам очколарини 4 тага етказиб, турнир жадвалида қўшимча коэфицентларга кўра пешқадамликни ўз қўлига олди. Синдаров айни дақиқаларда оқ доналарда ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарам билан ҳисоб-китоб қиляпти. Дунёнинг бешинчи рақамли шахматчиси Аржун Эргаиси венгриялик Ричард Раппорт билан ўйнаяпти. 

UzChess Cup. Masters гуруҳи. 7-тур жуфтликлари

Ян Непомняший — Рамешбабу Праггнанандҳаа 

Нодирбек Абдусатторов — Парҳам Мақсуду 

Шамсиддин Воҳидов — Нодирбек Якуббоев

Жавоҳир Синдаров — Аравиндҳ Читамбарам 

Ричард Раппорт — Аржун Эригаиси  

Challengers гуруҳида 6-турдан сўнг грециялик Николас Теодороу пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Унинг ҳисобида 5 очко бор. Америкалик Эндрю Ҳонг 4 очко билан 2-ўринни банд этган. Ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов 3,5 очко билан кучли учликка якун ясаган. Швециялик Виталий Сивук ва украиналик Василий Иванчук 3 очко билан кейинги ўринларда боришмоқда. Жаҳонгир Воҳидов ҳисобида 2,5 очко бор. 

Ҳозир ўтказилаётган 7-турда Муҳиддин Мадаминов Эндрю Ҳонгга қарши оқ доналарда ўйнаяпти. Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам оқ доларада Виталий Сивук билан ҳисоб-китоб қилмоқда. Муҳаммадзоҳид Суяров ўзбек дербисида Жаҳонгир Воҳидов билан тўқнаш келган. Теодороу озарбайжонлик Нижат Абасовни синовдан ўтказмоқда. 

UzChess Cup. Challengers гуруҳи. 7-тур жуфтликлари

Муҳиддин Мадаминов — Эндрю Ҳонг 

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Виталий Сивук

Жаҳонгир Воҳидов — Муҳаммадзоҳид Суяров  

Нижат Абасов — Николас Теодороу    

Василий Иванчук — Ма Кун  

Futures гуруҳида 4,5 очко билан якка пешқадамлик қилаётган ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматов 7-турда даниялик Борис Чаталбашевга қарши қора доналарда ўйнамоқда. Яна бир гроссмейстеримиз Абдумалик Абдисалимов ўзбек дербисида Ҳумоюн Бегмуратовга қарши баҳс олиб бормоқда. Қўшимча кўрсаткичларга кўра 3,5 очко билан иккинчи ўринда бораётган туркманистонлик Сапармират Атабаев ҳамюртимиз Саидакбар Сайдалиев билан тўқнаш келмоқда. 

UzChess Cup. Futures гуруҳи. 7-тур жуфтликлари

Сапармират Атабаев — Саидакбар Сайдалиев 

Роберт Рак — Клементи Сичев    

Абдималик Абдисалимов — Ҳумоюн Бегмуратов  

Алан Пичот —Евгений Алексеев 

Ортиқ Ниғматов — Борис Чаталбашев  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг