UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 июн 14:40
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Нодирбеклар баҳсда кутилмаган натижа, Синдаров Аржунга қарши, 6-турнинг барча натижалари битта хабарда

Пойтахтимизда дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда 6-тур ортда қолди.

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 6-турида Нодирбек Абдусатторов бироз кутилмаганда яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоевга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа ҳам бу турда мағлубият аламини тотиб кўрди. У оқ доналарда ўйнаганига қарамай, венгриялик Ричард Раппортга ютқазди.   

Турнинг қолган барча партияларида дуранг натижа қайд этилди. Жавоҳир Синдаров дунёнинг олтинчи рақамли шахматчиси Аржун Эргаиси билан қора доналарда дуранг ўйнади. Эронлик Парҳам Мақсудлу жаҳон чемпиони Ян Непомняший билан муросага келди. Бироз омадсиз ўйнаётган Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик Аравиндҳ Читтамбарам билан очколарни бўлишиб олди.  

Турнирнинг Challengers гуруҳи 6-турида ўзига хос ўзбек дербиси кузатилди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова қора доналарда Муҳаммадзоҳид Суяров билан дуранг ўйнади. Пешқадам Николас Теодороу ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидовни таслим этди. Муҳиддин Мадаминов қора доналарда Виталия Сивук билан муросага келди. 

Futures гуруҳининг 6-турида пешқадам Ортиқ Ниғматов ғалабага эришди. У ангиялик Алан Пичотдан устун келди. Саидакбар Сайдалиев, Абдумалик Абдисалимов ва Ҳумоюн Бегмуратов бу турда рақиблари билан муросага келишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг