UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июн 10:48
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Ўзбек "Классико"си ҳамда 2-турнинг барча гуруҳларидаги натижалар битта хабарда + ФОТО

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган, мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат нуфузли турнир давом этмоқда.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. 

Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, ўзимизнинг гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро баҳс олиб боряпти.

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналаётган ушбу халқаро турнирнинг 2-турида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Жавоҳир Синдаровга қарши баҳс олиб борди. Ўзига хос ўзбек классикосида томонлар дурангга рози бўлишди. Нодирбек Якуббоев қора доналарда ўйнаганига қарамай, ҳиндистонлик гроссмейстер Аравиндҳ Читамбарамни мағлуб этишни уддалади. 

Шамсиддин Воҳидов кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу сафар ёш гроссмейстеримиз ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага ютқазди. Илк турда Жавоҳир Синдаровга мағлуб бўлган жаҳон чемпиони Ян Непомняший қора доналарда Ричард Раппорт билан муросага келди. Аржун Эргаиси эронлик Парҳам Мақсудлу билан дуранг ўйнади. 

Турнирнинг Challengers гуруҳида иштирок этаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова қора доналарда озарбайжонлик таниқли шахматчи Нижат Абасовга имкониятни бой берди. Жаҳонгир Воҳидов бу турда мағлубият аламини тотиб кўрди. Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов украиналик афсона Василий Иванчук билан муроса йўлини танлади. Муҳиддин 1-турда Нижат Абасовдан устун келганди. Ёш шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров грециялик Николас Теодороуга ютқазди. 

Futures гуруҳининг 2-турида ҳам ўзбек дербиси кузатилди. Саидакбар Сайдалиев ва Абдималик Абдисалимов партиясида шахматчиларимиз очколарни бўлишиб олишди. Гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматов Клементи Сичёвни таслим эта олди. Ҳумоюн Бегмуратов Евгений Алексеевга мағлуб бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг