UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июн 11:54
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". Пешқадамлик шахматчиларимизга чемпионликни тақдим этадими? Бугун cўнгги 9-турда ҳаммаси ҳал бўлади

Бугун Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнири ўз якунига етади.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада бугун сўнгги 9-тур партиялари ўйналади. Бугунги учрашувлар соат 12:00да бошланади. "Masters" гуруҳида 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов (2766) 4,5 очкога эга бўлиб турган сербиялик Алексей Сарана (2712)га қарши оқ доналарда ўйнайди. 

Иккинчи поғонадан жой олган Нодирбек Якуббоев (2634) оқ доналарда Ю Янг Йи (Хитой, 2715) билан ҳисоб-китоб қилади. Янг 4,5 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўрт очкога эга Жавоҳир Синдаров (2688) эса оқ доналарда Александр Гришук (FIDE, 2719) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. 

"Uzchess Cup". "Masters" гуруҳи. 9-тур жуфтликлари

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766) - Алексей Сарана (Сербия, 2712) 

Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2733) - Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон, 2721) 

Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон, 2734) - Ричард Раппорт (Руминия, 2715) 

Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2634) - Ю Янг Йи (Хитой, 2715) 

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2668) - Александр Гришук (FIDE, 2719) 

"Challengers" гуруҳининг 9-турида турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов (2624) оқ доналарда Абҳижит Гупта (Ҳиндистон, 2589) билан муносабатига ойдинлик киритиб олади. Шамсиддин сингари 5,5 очкога эга ва иккинчи ўринни эгаллаб турган Александр Предке (Сербия, 2667) қора доналарда германиялик Александр Донченко (2639)га қарши баҳс олиб боради. Яна бир гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов (2580) эса сўнгги турда қора доналарда норвегиялик гроссмейстер Евгений Романов (2577) билан ҳисоб-китоб қилади. 

"Futures" гуруҳида қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринда бораётган истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) 9-турда яна бир ҳамюртимиз Саидакбар Сайдалиев (2448)га қарши қора доналарда ҳаракат қилади. Саидакбар Муҳаммадзоҳиднинг чемпион бўлишига тўсқинлик қилармикан? Буни бугунги партия кўрсатиб беради. Қизиғи, Суяров сингари 5,5 очкога эга бўлиб турган Виталий Сивук (Швеция, 2569) ва Бардия Данешвар (Эрон, 2611) сўнгги 9-турда ўзаро тўқнаш келишади. Бу Суяров учун айни муддао.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг