UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 июн 15:29
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup сўнгги тури якунланди. Уч шахматчи бир хил очко жамғарди. Энди нима бўлади?

Ҳозиргина пойтахтимизда давом этаётган шахмат бўйича UzChess Cup турнирида сўнгги 9-тур учрашувлари якунига етди.

Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида чемпионликка яқин турган Нодирбек Абдусатторов афсуски, сўнгги 9-турда оқ доналарда ўйнаганига қарамай, ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳага ютқазиб қўйди. Нодирбек 9-тургача 5,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилаётган бўлса, Рамешбабу 4,5 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни банд этганди. 

Яна бир гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров 5 очко билан 2-ўринни эгаллаб турганди. У бугун сўнгги турда оқ доналарда эронлик Парҳам Мақсудлу билан муросага келди. Натижада Нодирбек, Жавоҳир ва Рамешбабунинг очколари тенглашиб (5,5 очкодан) қолди. 

Энди чемпион ва қолган совринли ўринларни аниқлаш мақсадида қўшимча тай-брек ўтказилади. Унда бир хил очко тўплаган Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Рамешбабу Праггнанандҳа бироздан сўнг бошланадиган тай-брекларда ўзаро баҳс олиб боришади. 

Сўнгги турда Шамсиддин Воҳидов россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший билан дуранг қайд этди. Нодирбек Якуббоев венгриялик Ричард Раппорт, ҳиндистонлик Аржун Эргаиси ватандоши Аравиндҳ Читамбарам билан дурангга имзо чекди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг