UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 июн 09:38
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup" турнирининг 2-турига оида барча маълумотлар битта хабарда

Тошкентда шахмат юлдузлари иштирокида "Uzchess Cup" супертурнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа Самарқанд мезбонлик қилган жаҳон чемпионатини инобатга олмаганда, юртимизда ўтказилаётган энг катта масштабдаги турнир ҳисобланади. 

Турнир 3 гуруҳда ўтказилмоқда:

"Мастерс" гуруҳида рейтинги 2700 ва ундан юқори шахматчилар;

"Челленжерс" гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори шахматчилар;

"Фьючерс" гуруҳида рейтинги 2500 ва ундан юқори шахматчилар иштирок этишади.

Кеча "Uzchess Cup" турнирида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Дунёнинг номдор гроссмейстерлари жам бўлган "Мастерс" гуруҳида ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев бош соврин учун баҳс олиб боряпти. Абдусатторов бу турда қора доналарда озарбайжонлик асосий рақибларидан бири Шаҳрияр Мамедяров билан дурангга имзо чекди. 

Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратҳини мағлуб этишни уддалади. Биринчи турда Абдусатторовга ютқазган Парҳам Мақсудлу (Эрон) сербиялик Алексей Сарадан устун келди. Жавоҳир Синдаров руминиялик Ричард Раппорт билан дуранг ўйнади. 

"Мастерс" гуруҳининг 2-туридан сўнг Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев 1,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Раппорт, Мақсудлу, Мамедьяров, Синдаров, Янг Йи, Сарана ҳисобида 1 очкодан бор. 

"Challengers" гуруҳида шахматчиларимиздан Шамсиддин Воҳидов германиялик Александр Предкени мағлуб этишга муваффақ бўлди. Жаҳонгир Воҳидов эса Айдин Сулейманлига имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи ғалабасини қўлга киритган сербиялик Александар Индич бу гуруҳда юз фоизлик кўрсаткич билан якка пешқадам бўлиб олди. Шамсиддин Воҳидов 1,5 очко билан соф иккинчи ўринни банд этган. Жаҳонгир Воҳидов 1 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаб турибди.   

"Futures" гуруҳида ўзбекистонлик шахматчилардан Саидакбар Сайдалиев ҳамда Муҳаммадзохид Суяров 1,5 очкодан жамғариб, биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб туришибди. Эронлик Бардия Данешварда ҳам 1,5 очко бор. Муҳиддин Мадаминов 1 очко билан 6-поғонадан жой олган. Ёш Ҳумоюн Бегмуратов ҳисобида ҳам 1 очко бор. Кеча ўтган 2-турда Суяров қора доналарда ўйнашига қарамай, Михаил Никитенкони енгди. Мадаминов Сергей Тивьяков билан муросага келди. Ҳумоюн Виталий Сивук билан дуранг ўйнади. Сайдалиев эса украиналик Виталий Бернардскини мағлуб эта олди. 

Вақт назорати: Классик. Ҳар бир ўйин бошида ўйинчиларга 40 та юриш учун 90 дақиқа, 41-юришдан ўйин охиригача эса қўшимча 30 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 сония вақт қўшиб борилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг