UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июн 10:30
Янгиликлар

Шахмат

"Uzchess Cup". Уччала гуруҳда ўзбек шахматчиларининг пешқадамлиги давом этмоқда (8-турнинг барча маълумотлари)

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимиз шахмат юлдузлари иштирокидаги "Uzchess Cup" супертурнирига мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада 8-тур учрашувлари ортда қолди. Бу турдан кейин ҳам турнирнинг уччала гуруҳи - "Masters", "Challengers" ва "Futures"да ўзбекистонлик шахматчилар ўз пешқадамликларини сақлаб қолишди. Фақат сўнгги тур олдидан вазият бирмунча мураккаблашди.  

Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳининг 8-турида уччала гроссмейстеримиз ҳам қора доналарда ўйнади. Истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2634) Александр Гришук (FIDE, 2719) билан муросага келди. Нодирбек Абдусатторов (2766) кетма-кет иккинчи учрашувида ҳам дурангга рози бўлди. У бу сафар ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратҳи (2721) билан очколарни бўлишиб олди. Жавоҳир Синдаров (2668) эса Алексей Сарана (Сербия, 2712)га имкониятни бой бериб қўйди. 

Сўнгги тўққизинчи тур олдидан "Masters" гуруҳида қўшҳокимлик сақланиб қолди. Нодирбек Якуббоев ва Нодирбек Абдусатторов 5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилишяпти. Хитойлик Ю Янг Йи ва Алексей Сарана 4,5 тадан очко тўплаб, 3-4 ўринларни банд этишган. Жавоҳир Синдаров кечаги мағлубиятдан кейин 4 очко билан 5-ўринга тушиб кетди. Ричард Раппортда ҳам 4 очко бор. 

"Challengers" гуруҳининг 8-турида пешқадам Шамсиддин Воҳидов қора доналарда яна бир ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов билан тўқнаш келди. Ўзбек дербисида томонлар дурангга рози бўлишди. Еттинчи тургача пешқадам бўлиб келган Александар Инджич эса кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Аввал Шамсиддин Воҳидовга ютқазган сербиялик гроссмейстер кеча оқ доналарда ўйнаганига қарамай, Евгений Романовга имкониятни бой берди. Яна бир сербиялик шахматчи Александр Предке эса аксинча, бу турда туркиялик Айдин Сулейманлини енгиб, очколарини 5,5 тага етказиб олди. Турнир жадвалида Шамсиддин Воҳидов ва Предке 5,5 очко билан қўшҳокимлик қилишяпти. 

"Futures" гуруҳининг 8-турида Муҳаммадзоҳид Суяров (2430) оқ доналарда жамоадоши Ҳумоюн Бегмуратовни мағлуб эта олмади. Учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Шунга қарамай, ёш Муҳаммадзоҳид 5,5 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 1-ўринни ўзида сақлаб қолди. Лекин швециялик Виталий Сивук ва эронлик Бардия Данешвар бу турда ғалаба қозониб, ўз очколарини 5,5 тага етказиб олишди. Ҳамюртларимиз Муҳиддин Мадаминов ва Саидакбар Сайдалиев ҳисобида ҳам 4,5 очкодан бор. Афсуски, уларнинг ҳар иккиси ҳам 8-турда мағлубият аламини тотиб кўришди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг