UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июн 13:36
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Учинчи тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг

Пойтахтимизда дунё шахмат юлдузлари иштирокида давом этаётган UzChess Cup турнирида бугун 3-тур учрашувлари ўтказилади.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. 

Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳининг 3-турида қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик Аржун Эргаиси қора доналарда россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб боради. Аржун сингари 1,5 очкога эга Жавоҳир Синдаров ўзбек дербисида Шамсиддин Воҳидовни синовдан ўтказади. Нодирбек Абдусатторов бу турда Ричард Раппорт билан ҳисоб-китоб қилади. Иккинчи турдан кейин барча шахматчилар очко йўқотиб улгуришди. 

UzChess Cup. Masters гуруҳи. 3-тур жуфтликлари

Нодирбек Якуббоев — Рамешбабу Праггнанандҳаа

Парҳам Мақсуду — Читҳамбарам Аравиндҳ

Ян Непомняший — Аржун Эригаиси

Нодирбек Абдусатторов — Ричард Раппорт

Шамсиддин Воҳидов — Жавоҳир Синдаров

Турнирнинг Challengers гуруҳида иштирок этаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова 3-турда оқ доналарда украиналик шахмат афсонаси Василий Иванчук синовидан ўтади. Бу гуруҳда қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилаётган гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов хитойлик таниқли гроссмейстер Ма Кунга қарши оқ доналарда ўйнайди. Жаҳонгир Воҳидов озарбайжонлик гроссмейстер Нижат Абасов, Муҳаммадзоҳид Суяров эса Эндрю Ҳонг билан ҳисоб-китоб қилади. 

UzChess Cup. Challengers гуруҳи. 3-тур жуфтликлари

Муҳаммадзоҳид Суяров — Эндрю Хонг

Виталий Сивук — Николас Теодороу

Муҳиддин Мадаминов — Ма Кун

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Василий Иванчук

Жаҳонгир Воҳидов — Нижат Абасов

Futures гуруҳининг 3-турида ўзбек дербиси кузатилади. Ҳумоюн Бегмуратов ва Саидакбар Сайдалиев ўзаро тахтадаги муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонган туркманистонлик Сапармират Атабаев 3-турда гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматовга қарши баҳс олиб боради. 

UzChess Cup. Futures гуруҳи. 3-тур жуфтликлари

Ҳумоюн Бегмуратов — Саидакбар Сайдалиев

Клемени Сичев — Евгений Алексеев

Сапармират Атабаев — Ортиқ Ниғматов

Роберт Рак — Борис Чаталбашев

Абдималик Абдисалимов — Алан Пичот

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг