UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 янв 09:46
Янгиликлар

Бошқалар

Вазир ўринбосари Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясига раис этиб сайланди

Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, Спортнинг ўйин турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мутасаддилари, федерация раёсати, фахрийлар ва мураббийлар штаби қатнашди.

Конференция кун тартибига мувофиқ, даставвал, федерация раиси ўринбосари Ринат Ахмадулин томонидан 2021-2024-йилларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этилди. Шундан сўнг конференция доирасида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда федерация Ижроия қўмитаси томонидан Спорт вазирининг ўринбосари Каримов Авазжон Қудратуллаевич номзодини мамлакат чим устида хоккей федерацияси раислигига илгари сурилди.

Иштирокчилар номзодни бир овоздан маъқуллашди ва А.Каримов Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси этиб сайланди. Тадбирда сўз олган Авазжон Каримов билдирилган ишончли оқлашга, келгусида мамлакатимизда мазкур спорт ривожини янада ошириш йўлида бор кучини ишга солишини билдирди.

Шундан кейин федерация Бош котиби Санъатилла Ғуломназаров Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича тақдимот билан таништирди. Бунда аввало, мамлакатимиз бўйлаб ушбу спорт оммавийлигини ошириш, терма жамоалар учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш, хорижлик мураббийлар жалб этиш асосий мақсад эканини билдирди. 

Ўз навбатида, Адҳам Илҳамович пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасида 2 та чим устида хоккей майдони қурилаётгани ушбу спорт ривожи йўлида катта туртки бўлишини қўшимча қилди.

Тадбир якунида Отабек Муҳаммадалиевич жамоавий спорт турларига янада кўпроқ эътибор қаратилиши, мавзкур йўналишда Олимпиада йўлланмаларига эга чиқиш устувор мақсадлардан эканини таъкидлаб, федерациянинг янги раҳбариятига омад тилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг