UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 окт 09:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вазият таранглашяпти. Хабиб ва Умар Мераб Двалишвилига кескин жавоб қайтаришди

UFC рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Умар Нурмагомедов дивизионнинг амалдаги чемпиони Мераб Двалишвилига мурожаат қилди.

Грузиялик аралаш яккакураш устаси Абу-Дабида мухлислардан бирининг Умар билан жанг қилишдан нега қочаяпсан деган гапига кескин жавоб қайтарганди. 

"Нега у овоз пардасини баландлатиб гапиряпти? Ҳеч ким унга бақириб гапиргани йўқ-ку. Ҳақиқат бақир-чақир эмас, аниқ фактлар билан исботланади", - деди кичик Нурмагомедов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Бу ҳолат енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовни ҳам бефарқ қолдирмади. Хабиб Умарнинг амакиваччаси бўлиш баробарида унинг мураббийи ҳам ҳисобланади. 

"Умар шунчаки рақобатни истаяпти. Ислам ва мен унинг ҳолатига тушиб улгурганмиз. Унинг ҳозирги ҳолати ўтиш даври деб аталади. Вақт ўтгани сайин ҳамма сен билан жанг қилишни истаб қолади. Шунчаки, юришда давом этиш керак", - дея босиқлик билан вазиятга муносабат билдирди Хабиб. 

Бир муддат аввал UFC раҳбари Дана Уайт Мераб Двалишвили илк чемпионлик ҳимоя жангини Умар Нурмагомедовга қарши ўтказиши кераклигини айтганди. Мерабнинг ўзи Шон О’Мэллига реванш беришни хоҳламоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг