UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 янв 09:54
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт. "Tashkent City" клуби Австралиядаги "Tour Down Under" Жаҳон кубоги босқичининг илк раундини қандай ўтказди? (Тўлиқ натижалар)

Кеча Австралиянинг Аделаида шаҳрида велоспорт бўйича "UCI World Women's Tour" Жаҳон кубоги доирасида "Santos Tour Down Under 2024" мусобақаси старт олди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда дунёнинг энг кучли 16 та жамоаси иштирок этмоқда. Қувонарлиси, ушбу 16 та жамоа орасида Ўзбекистоннинг "Tashkent City" клуби ҳам бор.

Спортчилар мусобақанинг илк куни ва илк босқичи доирасида Ҳандорфдан Кэмпбеллтаунгача бўлган 93,9 км масофани босиб ўтди.

Мусобақада Австралиянинг "AG Insurance - Soudal Team" клуби аъзоси Алли Уолластон 2 соат, 32 дақиқа ва 27 сония билан ғалаба қозонди. Иккинчи ўрин эса кенгурулар юртининг бошқа бир клуби - "Liv Alula Jayco" аъзоси, маррага Уолластондан икки дақиқа кеч келган Жоржия Бейкерга насиб этди. Алли Уолластондан 6 дақиқа фарк билан маррага келган БААнинг "UAE Team ADQ" жамоаси аъзоси, асли италиялик София Бертизолла мусобақанинг илк босқичида учинчи натижани қайд этди.

Баҳсларда иштирок этган ҳамюртларимиздан Янина Кускова, Ольга Забелинская ва Маргарита Мисюрина маррага ғолибдан 10 дақиқа кеч етиб келди. 

"Tashkent City" клуби вакилларининг "Tour Down Under" Жаҳон кубоги босқичининг илк раундида қайд этган натижалари:

36. Янина Кускова (2 соат, 42 дақиқа)

38. Ольга Забелинская (2 соат, 42 дақиқа)

48. Маргарита Мисюрина (2 соат, 42 дақиқа)

67. Мадина Қаҳҳорова (2 соат, 52 дақиқа)

89. Нафосат Қозиева (3 соат, 40 дақиқа)

93. София Каримова (3 соат, 42 дақиқа).

"Ёш велоспортчи" классификациясида ҳамюртимиз Маргарита Мисюрина 9-натижани қайд этди. Жамоавий рейтингда эса "Tashkent City" клуби илк босқичда 11-ўринни банд этди.

Бугун мусобақанинг иккинчи босқичи доирасида спортчилар Гленелг шаҳридан Стирлинггача 104,2 км масофада баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг